Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛАЎШЫЛАРЫ МЕНЕН УШЫРАСТЫ
янв.21
#Бир_мәҳәлле_бир_баслама_акциясы
янв.21
Kitap oqıw mádeniyatın rawajlandırıw boyınsha ámeliy jumıslar úyrenildi.
янв.21
Пуқаралардың мүрәжаты тыңланды
янв.21
"Депутат мәҳәлледе”
янв.21
БПШ: "Инсан социаллық орайы" басланғыш партия шөлкеми баслығы есабат берди
янв.21
Депутат ҳәм сайлаўшылар ушырасыўы өткерилди
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
янв.21
Қарақалпақстанның раўажланыўы жолындағы әҳмийетли қарарлар түсиндирилди
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Садриддинов Маруфжон Мухаммаджонович томонидан сайловчилар олдида ҳисобот берилди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Садриддинов Маруфжон Мухаммаджонович томонидан сайловчилар олдида ҳисобот берилди.

Ҳисобот учрашуви давомида депутат томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, жумладан, сайлов округида олиб борилган ўрганишлар, аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ва уларни ҳал этиш борасидаги амалий ишлар ҳақида батафсил ахборот тақдим этилди.

Хусусан, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, инфратузилмани яхшилаш, таълим ва тиббиёт муассасаларидаги мавжуд шароитларни ўрганиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, депутат томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида тегишли ташкилот ва мутасаддиларга юборилган депутатлик сўровлари, уларнинг ижроси ва натижалари юзасидан ҳам маълумот берилди.

Учрашув жараёнида сайловчилар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши келишиб олинди.

Якунда бундай очиқ мулоқотлар аҳоли билан доимий алоқани таъминлаш, фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ечим топишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.