Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛАЎШЫЛАРЫ МЕНЕН УШЫРАСТЫ
янв.21
#Бир_мәҳәлле_бир_баслама_акциясы
янв.21
Kitap oqıw mádeniyatın rawajlandırıw boyınsha ámeliy jumıslar úyrenildi.
янв.21
Пуқаралардың мүрәжаты тыңланды
янв.21
"Депутат мәҳәлледе”
янв.21
БПШ: "Инсан социаллық орайы" басланғыш партия шөлкеми баслығы есабат берди
янв.21
Депутат ҳәм сайлаўшылар ушырасыўы өткерилди
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
янв.21
Қарақалпақстанның раўажланыўы жолындағы әҳмийетли қарарлар түсиндирилди
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович томонидан Тошкент маҳалласида маҳалла еттилиги аъзолари билан суҳбат ўтказилди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович томонидан Тошкент маҳалласида маҳалла еттилиги аъзолари билан суҳбат ўтказилди.

Учрашув давомида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ижтимоий ҳимоя йўналишидаги фаолият атрофлича ўрганилди.

Жумладан, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг фаолияти, иш билан таъминланган фуқаролар сони, тадбиркорликка йўналтирилган аҳоли ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, аҳолининг даромад манбаини ошириш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга йўналтириш ва уларни доимий бандликка жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, ижтимоий ходимнинг маҳалладаги фаолияти ҳам ўрганилиб, ногиронлиги бўлган фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар, уларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам турлари, манзилли кўмак ва қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан маълумотлар олинди.

Ўрганишлар жараёнида маҳалладаги мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаётган масалалар ва уларни бартараф этиш юзасидан амалий таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Бу каби ўрганишлар ҳудудда аҳоли муаммоларини жойида аниқлаш, уларга ечим топиш ва маҳалла тизими фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Slide 1 of 1