Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутатлар халқ орасида

2025 йил 18 февраль куни халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Ахмедова Дилбар Бўроновна Қоровулбозор тумани "Тинчлик " МФЙда бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўрганди.Ўрганиш жараёнида маҳалладаги умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан суҳбатлашиб, бугунги кунда мактабларда ўқувчиларнинг билим олишлари учун яратилган шароитлар ҳамда ўқитувчиларнинг ўқувчиларга билим бериш жараёнлари тўғрисида суҳбатлашди. Халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгаши депутати Меҳринисо Бобоназарова билан биргаликда ҳудуддаги мавжуд муаммолар бўйича таклифларни навбатдаги сессия муҳокамасига киритиш учун келишиб олинди. Шу билан бирга ҳудудда яшовчи ёши катта нуронийларнинг таклифлари ҳам инобатга олинди.

Slide 1 of 1