35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат ўз сайлов округидаги муаммоларни ўрганди
янв.21
Сессия кун тартибига киритиладиган масала юзасидан дастлабки ўрганиш ўтказилди
янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
Сессия кун тартибига киритиладиган масала юзасидан дастлабки ўрганиш ўтказилди

Сессия кун тартибига киритиладиган масала юзасидан дастлабки ўрганиш ўтказилди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилиши режалаштирилаётган масала доирасида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йил 1-мавсумида туман тиббиёт бирлашмасига ажратилган, фойдаланилмай қолган маблағларни Фуқаролар ташаббуси жамғармасига қайтариш масаласи дастлабки тартибда ўрганилди.

Ўрганиш ишлари халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича комиссия раиси Ержан Ташбенбетов ҳамда котибият мудири Алишер Жайнаров иштирокида туман тиббиёт бўлимида ўтказилди.

Ўрганиш давомида “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсумида ғолиб бўлган ID 053469768006-сонли “Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида режалаштирилган харидлар ҳолати кўриб чиқилди.

Жумладан, лойиҳа доирасида 1 дона СМАТ тизими — 3 млн сўм, 2 дона MyID камераси — жами 700 минг сўм ҳамда 1 дона наркоз аппарати — 46 млн сўмга харид қилиниши ҳам белгиланган.

Бироқ мазкур тиббий аппарат ва жиҳозлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлашган тартибда тиббиёт муассасасига етказиб берилган. Шу сабабли уларни лойиҳа маблағлари ҳисобидан қайта харид қилишга зарурат қолмаган.

Шундан келиб чиқиб, жами 49,7 млн сўм маблағни Фуқаролар ташаббуси жамғармасига қайтариш масаласи муҳокама қилинди.

Мазкур масала белгиланган тартибда халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш учун кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Slide 1 of 2