35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
янв.21
“Аёллар дафтари” доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди

Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди

Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши раиси, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Азамат Худайбердиев ўзи сайланган 1-сонли Шўртепа сайлов округи ҳудудида аҳоли вакиллари ҳамда сайловчилар билан сайёр қабул ва очиқ мулоқот ўтказди.

Кенгаш котибияти бош мутаҳассиси К.Таубаев иштирок этган ушбу учрашув давомида фуқаролар томонидан ижтимоий соҳа, коммунал хизматлар, йўл инфратузилмаси, аҳоли бандлиги ва тадбиркорликни ривожлантиришга оид қатор масалалар кўтарилди. Депутат ҳар бир мурожаатни атрофлича тинглаб, уларнинг ечими юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берди ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўрилишини таъкидлади.

Очиқ мулоқот давомида сайловчиларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам муҳокама қилиниб, ҳудудни янада ободонлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал этиш бўйича фикр алмашилди.

Бундай сайёр қабуллар депутатнинг сайловчилар билан доимий мулоқотини таъминлаш, аҳолини қийнаётган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларга ўз вақтида ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 2