35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди

📌 718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди

Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши раиси, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Азамат Худайбердиев ўз сайлов округи ҳудудида жойлашган “Шўртепа” қишлоқ врачлик пункти фаолияти билан танишди.

Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 718-сон қарори ижроси ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, аҳолига ўз вақтида ва сифатли бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, профилактик тиббий кўриклар ва бошқа профилактика тадбирларининг ташкил этилиши, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ҳамда уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати кўриб чиқилди.

Шунингдек, аҳолини имтиёзли ва бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш, уларнинг белгиланган тартибда ажратилиши ҳамда эҳтиёжманд фуқароларга етказиб берилиши ҳолати ўрганилди.

Депутат тиббий пунктда яратилган шароитлар, мавжуд тиббий жиҳозлар, дори воситалари захираси, профилактика ишларининг ташкил этилиши билан танишиб, тиббий хизмат сифатини янада ошириш, профилактик тадбирлар самарадорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли мурожаатларига эътиборни кучайтириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берди.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини сифатли ва ўз вақтида кўрсатиш, профилактика тадбирларини самарали ташкил этиш ҳамда зарур дори воситалари билан таъминлаш масалалари депутатлик назоратининг муҳим йўналишларидан бири экани таъкидланди.

Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, 718-сон қарор талабларининг тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Slide 1 of 2