35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат ўз сайлов округидаги муаммоларни ўрганди
янв.21
Сессия кун тартибига киритиладиган масала юзасидан дастлабки ўрганиш ўтказилди
янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
ДЕПУТАТ ИШТИРОКИ БИЛАН МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

ДЕПУТАТ ИШТИРОКИДА БИЛАН МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон ташаббуси билан сайлов округида жойлашган маҳаллада «Долзарб 40 кун» лойиҳаси доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.
Мазкур тадбирлар маҳалла раиси, фаоллар ва аҳоли вакиллари иштирокида ҳамжиҳатлик асосида амалга оширилмоқда. Хусусан, кўчалар ва ариқ-зовурларни тозалаш, маиший чиқиндиларни белгиланган ҳудудларга олиб чиқиш, дарахт ва буталарни тартибга келтириш, ҳудудларни санитария жиҳатидан обод ҳолатга келтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Депутат томонидан амалга оширилаётган ишларнинг сифати ўрганилиб, маҳаллада озодалик ва ободликни таъминлаш, аҳоли учун муносиб ва қулай муҳит яратиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Бундай хайрли тадбирлар маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш, ҳудудлар ободлиги ва экологик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 3