35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат ўз сайлов округидаги муаммоларни ўрганди
янв.21
Сессия кун тартибига киритиладиган масала юзасидан дастлабки ўрганиш ўтказилди
янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН ЯНГИ ҲОЖАТХОНА ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН ЯНГИ ҲОЖАТХОНА ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович жорий йилнинг 14 июль куни ўз сайлов округида жойлашган 28-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишларини олиб борган эди.
Ўрганиш жараёнида муассаса ҳожатхонасининг чиқинди ўраси тўлиб кетгани, уни ўз вақтида тозалаш ҳамда чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари амалга оширилмагани аниқланган. Шунингдек, ҳожатхона биноси ва ундаги айрим жиҳозлар таъмирталаб ҳолатга келгани қайд этилган эди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, тарбияланувчилар учун санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган муносиб ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида депутат Мирзалиев Хабибулло Авазбековичнинг шахсий маблағлари ҳисобидан муассаса ҳудудида янги ҳожатхона қуриш ишлари бошлаб юборилди.
Айни пайтда қурилиш ишлари белгиланган талаблар асосида олиб борилмоқда. Мазкур ташаббус мактабгача таълим ташкилотидаги мавжуд шароитларни яхшилаш ҳамда болалар саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қилади.

Slide 1 of 3