Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат маданият маркази ва кутубхона фаолияти билан танишди
янв.21
13-Кўкча сайлов округида амалий ўрганиш ишлари олиб борилди
янв.21
Deputat faoliyati
янв.21
Сессияси муҳокамасига соҳага оид долзарб масалаларни киритиш юзасидан фикр алмашилди.
янв.21
Депутат томонидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди
янв.21
Ҳудудларда амалий ўрганиш ишлари давом этмоқда
янв.21
Депутат фаолияти: аҳоли манфаатлари доимий эътиборда
янв.21
Deputat faoliyati
янв.21
Ҳудудларда амалий ўрганиш ишлари давом этмоқда
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Муратова ногиронлиги бор фуқаролар билан суҳбатлашди
Депутат маданият маркази ва кутубхона фаолияти билан танишди

Депутат маданият маркази ва кутубхона фаолияти билан танишди

📚Бугун, Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Кунсулу Нармуратова ўз сайлов округи ҳудудида маданият муассасалари, музейлар ва кутубхоналар фаолиятини, аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифати ва самарадорлигини ўрганиш мақсадида ҳудудда туман аҳолисига хизмат кўрсатиб келаётган Ахборот-кутубхона марказига бориб, муассасанинг моддий-техник базаси, китоб фонди, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар билан атрофлича танишди.

📝Ўрганиш жараёнида Кенгаш котибияти мутахассиси Гулзада Умарова ҳам иштирок этиб, соҳадаги мавжуд имкониятлар ва истиқболли режалар юзасидан фикр алмашилди.

🔹Шундан сўнг, 15 апрель — Маданият ва санъат соҳаси ходимлари куни муносабати билан депутат тумандаги Маданият марказига ташриф буюрди. Маданият марказида депутат соҳа вакиллари билан учрашиб, уларни барча туман Кенгаши депутатлари номидан ушбу сана муносабати билан самимий муборакбод этди.

🔺Кунсулу Нармуратова ўз сўзида маданият ва санъат аҳли жамият маънавиятини юксалтиришда, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва кўп миллатли туманимизнинг ёш авлодини баркамол қилиб тарбиялашда беқиёс ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

Slide 1 of 4