Ҳудудларда амалий ўрганиш ишлари давом этмоқда
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати П.Мингтаева ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Худайбердиевлар “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қўнғирот ва Қурама қишлоқларида бўлиб, маҳалла раиси билан ҳамкорликда ҳудуддаги мавжуд ҳолатни ўргандилар.
Ўрганиш давомида ички кўча йўлларининг ҳолати, уларнинг таъмирга эҳтиёжи ҳамда кўчаларнинг тунги ёритилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Айрим ҳудудларда ёритиш тизими етарли даражада эмаслиги қайд этилиб, бу борада амалий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.
Бундай ўрганишлар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, инфратузилмани ривожлантириш ва фуқаролар учун қулай ҳамда хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилади.