Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат маданият маркази ва кутубхона фаолияти билан танишди
янв.21
13-Кўкча сайлов округида амалий ўрганиш ишлари олиб борилди
янв.21
Deputat faoliyati
янв.21
Сессияси муҳокамасига соҳага оид долзарб масалаларни киритиш юзасидан фикр алмашилди.
янв.21
Депутат томонидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди
янв.21
Ҳудудларда амалий ўрганиш ишлари давом этмоқда
янв.21
Депутат фаолияти: аҳоли манфаатлари доимий эътиборда
янв.21
Deputat faoliyati
янв.21
Ҳудудларда амалий ўрганиш ишлари давом этмоқда
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Муратова ногиронлиги бор фуқаролар билан суҳбатлашди
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ФАОЛИЯТИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ФАОЛИЯТИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан сайлов округида жойлашган Поромон ҚВП (қишлоқ врачлик пункти) фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида тиббиёт муассасасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳолати, жумладан:

🔹 аҳолига бепул дори-дармон тарқатиш тизими,

🔹 ижтимоий реестрда рўйхатда турган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати,

🔹 муассасада яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд инфратузилма ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, ўрганиш давомида ҚВП биносига ўрнатилган қуёш панели ҳозирги вақтга қадар ишга тушмаганлиги сабабли электр таъминотида узилишлар юзага келаётгани, бу эса тиббий хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатаётгани аниқланди.

Мазкур муаммони бартараф этиш, қуёш панелини қисқа муддатларда ишга тушириш ҳамда муассасада узлуксиз электр таъминотини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

🔰 Депутат томонидан келгусида ушбу масала ижроси устидан доимий назорат ўрнатилиши ва аҳоли учун муносиб тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича амалий ишлар давом эттирилиши белгиланди.

Slide 1 of 4