Аҳоли мурожаатларининг ижобий ечим топишида, жойлардаги муаммоларни ҳал этилишида депутатларнинг аҳоли билан учрашувлари, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги ишлари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Депутатлар Ж.Носиров, Ж.Абдуллаев ҳамда Ш.Худойбердиевалар томонидан “Ғарб мачит” маҳалласида еттилик билан ўтказилган суҳбат ҳам шу ҳақда бўлди. Суҳбат давомида аҳоли мурожаатларини ҳал этилиши, шунингдек, маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди.
Депутатлар ва еттилик томонидан ҳамкорликда қилинадиган ишлар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.