Бугун вилоят  Кенгаши депутати С.Базарова, туман Кенгаши депутатлари Г.Шерматова ва Ф.Жумаевалар томонидан Кармана тумани тиббиёт бирлашмасининг
куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриши ҳолати ўрганилди. 
Ўрганиш жараёнида муассасанинг иситиш тизими, тиббий жиҳозлар ҳолати, энергия таъминоти ҳамда дори-дармон захираларининг етарлилиги каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Депутатлар томонидан аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш, мавсум давомида тиббий хизмат кўрсатишда узилишларга йўл қўймаслик ва аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси масъул ходимларига аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш жараёнини самарали ташкил этиш ва мавсум давомида
узлуксиз фаолиятни таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.