Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан туман тиббиёт бирлашмасида коррупциянинг олдини олиш ва очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганишда қонун ва президент қарорлари ижроси, ички назорат тизими, коррупция хавф-хатарларини баҳолаш каби йўналишлар таҳлил қилинди. Комиссия аъзолари шифохонага мурожаат қилувчилар билан суҳбатлар ўтказиб, мавжуд муаммо ва таклифларни тинглади.
Натижалар 2025 йил 25 ноябрда бўлиб ўтган туман Кенгашининг 16-сессиясида муҳокама қилинди. Камчиликларни бартараф этиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.