Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Prezident Murojaatnomasi mazmuni keng jamoatchilikka yetkazildi
янв.21
TA’LIM MUASSASALARIDA TARG‘IBOT TADBIRI O‘TKAZILDI
янв.21
“Deputat O. Yoldoshev tomonidan korrupsiyaning oldini olish va marosimlarni ixchamlashtirish bo‘yicha targ‘ibot uchrashuvi”
янв.21
Кармана туманида тиббиёт бирлашмаси фаолияти ўрганилди
янв.21
Ko'zi ojizlar va yordamga muhtojlar uchun iliq bayram lahzalari
янв.21
Kuz-qish mavsumi-deputat e'tiborida
янв.21
Депутатлар томонидан Кармана тумани тиббиёт бирлашмасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
янв.21
Партия ходимлари қишлоқ аёллари ҳолидан хабар олди
янв.21
Наврўз маҳалласида очиқ мулоқот!
янв.21
Yangi loyiha — “SIYOSATGA MARHAMAT”
7 нафар хотин-қиз ишга жойлашди

 7 нафар хотин-қиз ишга жойлашди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси сайловолди дастурида аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Шуни эътиборга олган ҳолда партия фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва бу орқали уларнинг жамиятда тутган ўрнини
мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратиб келмоқда.
 

Партиядан сайланган халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати, тумандаги 22-сонли ДМТТ директори Дилобар
Рўзиқулова фаолияти давомида партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда ибрат бўларли ишларни амалга ошириб келмоқда.
 

У ўзи сайланган ҳудуд – “Хончорбоғ" маҳалласида яшовчи уйда ўтирган 7 нафар хотин-қизларни ишга жойлашишига кўмак
берди, 5 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини ҳеч қандай тўловларсиз оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланишига ёрдам бериб келмоқда.
 

Дарвоқе, депутат – маҳалла – ҳоким ёрдамчиси – банк ҳамкорлигида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳсинга сазовор. Ўтган йили 5 та оилага 10 миллион сўмдан нақд кўринишда микрокредитлар ажратилиб, улар хонадонларида чорва моллари, парранда боқиб, ўзини ўзи банд қилиш бирга яхшигина даромад манбаига ҳам эга бўлишди. Жорий йилда ҳам 5 та оила танлаб олинган бўлиб, уларни оилавий тадбиркорликка йўналтириш ва ишга жойлаштириш борасида ҳамкорликда қилинаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.
Депутат ташаббуси билан ҳар ҳафтада бир кун ушбу оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ўз вақтида тавсия ва маслаҳатлар берилаётганлиги тадбиркорлигини ривожланишига, оилавий фаровонлиги яхшиланишига муносиб ҳисса қўшмоқда.
 

Маҳалладаги муаммоларни бартараф этишда ҳам депутат ўз позициясига эгалиги қўл келмоқда. Маҳалла раиси Содиқжон Идрисовнинг билдиришича маҳаллага кўчма тиббиёт пункти олиб келиб ўрнатилганлигига анча вақт бўлсада фаолият бошлагани йўқ. Бу эса маҳалладаги ёши кекса отахону -онахонлар, ёш болали аёллар, ногиронларга қийинчиликлар туғдирмоқда. Ушбу масалани ҳал этиш учун депутат тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш ва ўз назоратига олишни белгилаб олди.   

Slide 1 of 6