Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2024-йил 12 ойи давомида туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи секторларида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида;
- Избоскан туманида 2025-йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида;
- Избоскан тумани хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар билан олиб борилган ишлар бўйича туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Қобилова Назирахон Қамардиновнанинг ҳисоботи;
- Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг 2025-йил учун иш режасини тасдиқлаш;
Сессияга туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар ҳамда ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.