Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МУНОСАБАТ
янв.21
МУНОСАБАТ
янв.21
МУНОСАБАТ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Япониянинг етакчи компаниялари, молия институтлари ва бизнес уюшмалари раҳбарлари билан ўтказган учрашуви икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик изчил равишда чуқурлашиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини яққол намоён этди. Япония ишбилармон доираларининг кенг ва нуфузли таркибда иштирок этгани ўзаро ишонч, очиқ мулоқот ҳамда узоқ муддатли стратегик шерикликка бўлган юксак қизиқишдан далолат беради. Энергетик барқарорликни таъминлаш, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва юқори технологияли саноатни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар Ўзбекистон–Япония ҳамкорлигининг стратегик хусусият касб этаётганини кўрсатади. ЎзХДП Элликқальа туман депутати Р.Аллабергенов
янв.21
ELLIKQAL’A XDP: DEPUTAT SAYLOVChILAR BILAN MULOQOT QILDI
янв.21
Munosabat
янв.21
Munosabat
янв.21
Munosabat
янв.21
Munosabat
янв.21
Munosabat
янв.21
Munosabat
Депутат ва партия кенгаши хамкорлигида тарғибот тадбири

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар фаолиятини ўрганиш мақсадида Гулистон шаҳрида бўлди.

Тадбир доирасида ишчи гуруҳ “MMX” ПРО МЧЖ қоп ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд шароитлар ва ишчи-ходимлар бандлиги масалалари ўрганилди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан саноат инфратузилмасини янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга доир таклифлар илгари сурилди.

Билдирилган масалалар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавхар Олимова ҳам ўз фикрларини билдирди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни тегишли ташкилотлар ҳамда қонунчилик ташаббуслари орқали ҳал этиш чоралари кўрилиши таъкидланди.

Slide 1 of 1