Ўзбекистон ва Япония ўртасида рақамли технологиялар соҳасида стратегик ҳамкорликнинг кенгайиб бораётгани икки давлат муносабатларининг янги, сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтарилаётганидан далолат беради. Айниқса, IT Park’нинг Токио шаҳрида илк хорижий филиали очилгани Ўзбекистоннинг халқаро рақамли бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонни япон компаниялари учун аутсорсинг маркази сифатида илгари суриш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича билдирилган ташаббуслар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиради. Бу жараёнлар мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва илғор технологияларни жорий этиш учун муҳим аҳамиятга эга.
Учрашув натижалари Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ишончли шериклик изчил равишда мустаҳкамланиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.
ЎзХДП Элликқальа туман депутати Б.Эччанова