Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш ва аҳоли истеъмол бозорини барқарор маҳсулотлар билан таъминлашда янги босқични бошлаб берди.
Қарорда белгиланган вазифалар аҳолини гўшт, сут, тухум, балиқ, ўсимлик ёғи, картошка каби асосий маҳсулотлар билан кафолатли таъминлаш, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда нархлар барқарорлигини сақлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Умуман олганда, мазкур қарор – Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, чорвачилик ва ўсимликчиликни замонавий асосларда ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳаси субъектлари учун ишончли ва самарали имкониятлар яратишга қаратилган комплекс ва ўз вақтида қабул қилинган муҳим ҳужжатдир.
ЎзХДП Элликқальа туман депутати Ш.Ходжиев