Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МУНОСАБАТ
янв.21
МУНОСАБАТ
янв.21
МУНОСАБАТ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Япониянинг етакчи компаниялари, молия институтлари ва бизнес уюшмалари раҳбарлари билан ўтказган учрашуви икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик изчил равишда чуқурлашиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини яққол намоён этди. Япония ишбилармон доираларининг кенг ва нуфузли таркибда иштирок этгани ўзаро ишонч, очиқ мулоқот ҳамда узоқ муддатли стратегик шерикликка бўлган юксак қизиқишдан далолат беради. Энергетик барқарорликни таъминлаш, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва юқори технологияли саноатни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар Ўзбекистон–Япония ҳамкорлигининг стратегик хусусият касб этаётганини кўрсатади. ЎзХДП Элликқальа туман депутати Р.Аллабергенов
янв.21
ELLIKQAL’A XDP: DEPUTAT SAYLOVChILAR BILAN MULOQOT QILDI
янв.21
Munosabat
янв.21
Munosabat
янв.21
Munosabat
янв.21
Munosabat
янв.21
Munosabat
янв.21
Munosabat
ПАХТАОБОД ТУМАНИДА “ЁШЛАР ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА СПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ.

 Пахтаобод туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида фестивал ўтказилди. Фестивал ёшлар иштирокида кўтаринки руҳда ташкил этилди. Тадбир ёшларни соғлом турмуш тарзига чорлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилди. 

Фестивал доирасида футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, югуриш каби турли спорт турлари бўйича беллашувлар ташкил этилди. Ёш спортчилар мусобақаларда фаол қатнашиб, ўз маҳорат ва ғайратини намоён этдилар. 

Ўтказилган фестивалда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Усмонов Бурхониддин Нажмиддинович иштирок этди. Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшлар, жамоалар ҳамда спорт мураббийлари туман ҳокимлиги, туман Кенгаши депутати ва ёшлар ишлари агентлиги томонидан фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали тақдирланди. 

         Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши котибияти.

Slide 1 of 10