Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Уйчи туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш, бандлигини таъминлаш ҳамда барқарор даромад манбаларини яратишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Уйчи туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш, бандлигини таъминлаш ҳамда барқарор даромад манбаларини яратишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Халқ депутати Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Музаффар Абдуллаев Соку маҳалласида фаолият юритаётган “маҳалла еттилиги”нинг иш фаолиятини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш ва доимий даромад манбаларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, масъулларга ҳар бир хонадон билан индивидуал ёндашув асосида ишлаш, имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш ва белгиланган вазифаларни аниқ натижа билан якунлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Мақсад — ҳар бир оиланинг фаровон ҳаёти ва барқарор даромадига эришиш.

Slide 1 of 1