Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА.

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА.

12-Қумтепа сайлов округида халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б.Жўраев томонидан Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисининг фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҳоким ёрдамчисининг камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга ошираётган ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш, улар фаолиятида учраётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда амалий кўмак кўрсатиш, аҳолига ўзини ўзи банд қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун яратилаётган имкониятлар муҳокама қилинди.
Ўрганиш натижалари асосида ҳудудда аҳоли бандлигини янада ошириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Аҳоли даромадини ошириш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш — маҳалладаги муҳим вазифалардан бири.

Slide 1 of 1