ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ.
18-Гулзор сайлов округида халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси Х.Холмирзаев томонидан Соку маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчисининг ёшлар билан ишлаш, уларни иш билан таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида ёшлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий натижалар сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, ҳудудда ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар ва амалий режалар белгилаб олинди.
Жамоатчилик назорати — аҳоли манфаатларини таъминлаш ва ҳудуддаги муаммоларни ўз вақтида ҳал этишнинг муҳим омили.