Yangiliklar

Депутат "Сайёр қабули"

 Депутат “Сайёр қабули” 

Туманнинг Фарғона МФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган
фуқароларнинг қийнаб келаётган долзарб масалаларни ўрганиш мақсадида “Депутат
Аловидинов Абдусамат Илмидинович – сайёр қабули” ўтказилди. Сайёр қабулда
Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси Н.Каримов, туман Кенгаши котибият
мудири Ф.Мирзаев ва Халқ депуатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари
О.Дадажонова, А.Эркабоевлар иштирок этдилар.
 

Сайёр қабулда ҳудуддаги муаммоларни ҳал қилиш
имкониятидир. Ушбу сайёр қабулда ҳудудда яшовчи фуқароларнинг электр энергияси,
сув таъминоати, қадаст, болалар мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш,
ҳудуддаги қовурни тозалаш ва у орқали келувчи оқава сув таъминотини йўлга қўйиш
каби йўналишлардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.
   

Қабулдаги аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганиш
талаб қилинганлиги сабабли назоратга олиниб, депутатлар иштирокида “Мансабдор
шахс эшитувчи” ташкил этиб, масъулларнинг муаммолар юзасидан ахборотлари
эшитилиб, “Депутатлик сўрови” чиқарилишига келишиб олинди. Зеро, Давлатимиз
раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари
халқимизга хизмат қилиши керак.
  

Фарғона туман Кенгаши котибияти

Slide 1 of 1