“Наршахий боғи” дея ном берилган масканнинг очилиш маросими тантанали тус олди. Унда вилоят ва шаҳар секторлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари қатнашишди.
Дарҳақиқат, истироҳат боғи бу ерда олиб борилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида аҳоли учун кўнгилли ҳордиқ чиқариш масканига айланган. Унда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун етарли шароитлар яратилиб, болажонларга атаб турли янги ўйин қурилмалари ўрнатилди. Атрофга кўплаб манзарали дарахтлар экилди.
Йиғилганлар боғда амалга оширилган ободонлаштириш ишлари, аҳоли учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. Нуронийлар, аҳоли вакиллари яқин-яқингача ташландиқ ҳолда ётган жойнинг сўлим масканга айлантирилгани учун хурсандлигини билдирди.