Yangiliklar

Deputat va partiya kengashi hamkorligida

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Ҳуқуқий кўмак” фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш лойиҳаси доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари ва маҳалла фаоллари иштирокида маҳаллаларда депутатлар, ҳуқуқшунос-мутахассислар томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган.Тадбирда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имтиёзлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг  моҳияти батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, тадбирда шу маҳалла ҳудудида яшовчи хотин қизларнинг муаммолари ўрганилиб, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масалалардаги муаммолари буйича тушунтиришлар берилди. Уларнинг имтиёзли кредит, субсидиялар ажратиш, иш билан таъминлаш, тўлов-шартнома асосидаги тўловларида моддий кўмак бериш борасидаги саволларига жавоб берилди ҳамда 2 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари бўлим иш юритувига олинди. 

Slide 1 of 1