Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Deputat munosabati.

 Аҳоли муаммолари билан ишлашда янги тизимга ўтиш 

 Жорий йилнинг 16-июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида жуда кўп соҳаларда кечаётган ислоҳотлар самараси кўзга ташланмаётгани кескин танқид қилинди. Дунёда турли можаролар авж олаётган бир вазиятда тинчликни қадрига етиш, инсон қадрини улуғлашга бўлган эҳтиёж ошиб бормоқда.Шу туфайли ҳам барча даражадаги раҳбарлар ҳар қандай шароитда ҳам аҳоли билан мулоқотни янада яхшилаб, улар ўртага қўяётган муаммоларни тез ҳал этиб боришлари кўрсатиб ўтилди. Энг ачинарли томони шундаки, туман, вилоят миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган ҳар қандай масала давлат ташкилотлари томонидан эътиборсизлик қилиб келинаётгани кечириб бўлмас ҳолат эканлиги танқид қилинди. Қолаверса, шаҳар, туман ва вилоятлардаги айрим ташкилотлар аҳоли мурожаатларини ижобий томонга ҳал этиш ўрнига ўзини “назорат”чи деб билиб, аҳолининг оғирини енгил қилишга панжа орасидан қараб келмоқда. Вазирлар, масъул идоралар тартиб интизомга қаттиқ эътибор бермагани учун мамлакатимизда барча соҳада кечаётган ислоҳотлар ижроси чўзилиб кетяпти. Айниқса, кейинги пайтларда суд қарорлари вақтида бажарилмаётгани юзасидан ҳам аҳоли томонидан кўплаб мурожаатлар бўлаётгани айтиб ўтилди.Энди юртимизда ижро интизомини мустаҳкамлаш,одамлар муаммолари билан ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилиши белгиланди. 

Президентимиз барча ҳудудларда бандликни таъминлаш, камбағалликни кескин қисқартириш, инвестиция ва экспорт ҳамда муҳитни яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Тадбиркорликни ривожлантириб, янги иш ўринлари яратишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги эътироф этилди. Ердан унумли фойдаланиш,
маҳаллаларга сув олиб бориб мева сабзавот етиштиришни кескин ошириш, чорвачиликни ривожлантириб гўшт ва сут маҳсулотларини кўпайтириш,озиқ-овқат инфляциясини жиловлаш сира кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлиги тушунтирилди. Йиғилишда аҳоли фаровонлигини таъминлашга доир бошқа бир қатор масалалар ҳам давлатимиз
раҳбари эътиборидан четда қолмади. Биз депутатлар Президентимиз томонидан белгилаб берилган барча вазифаларни бажарилишида ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаш депутати Усманова Юлдуз Маматқуловна