Дастлаб, учрашувда депутат М.Тажимова сайловчиларга ҳисобот берди, ҳусусан, Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда юртимиз тараққиёти ва аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти, шунингдек, Қорақалпоғистон учун қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.
Амалий тадбир давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича мавжуд муаммолар, ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари тингланди ва уларнинг ечими юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.