16 сессияси кун тартибига қуйилган масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Cессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-сентябрдаги “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-319-сонли қарорининг шаҳарда ижросини самарали таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Н.Жалалиддиновнинг ҳисоботи; “Микрокредитбанк” АТБ Самарқанд БХО бошқарувчиси О.Даминовнинг “Банк томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитларнинг ажратилиши бўйича амалга оширилаётган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи; Самарқанд шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Б.Юсуповнинг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги ПҚ-184-сон қарорининг шаҳардаги ижроси, аҳолининг экологик маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, ҳудудларда атроф-муҳитнинг ҳолати юзасидан шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Б.Хамраевнинг ҳисоботи; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 23-октябрдаги “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-343-сон қарорининг шаҳардаги ижроси юзасидан “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти директори А.Хакимовнинг 2025-йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботи; 2025-йилда Самарқанд шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида. Шаҳардаги Бобир Мирзо кўчасидан Фирдавсий кўчасигача бўлган Маҳмуд Кошғарий кўчасининг бир қисмини “Рим кўчаси” деб номлаш тўғрисида; Самарқанд шаҳардаги кўчаларни номлаш тўғрисида; Самарқанд шаҳар 7-сон оилавий поликлиника бош врачи Ч.Элмурадованинг “йил давомида амалга оширилган ишлари ҳамда 2025-йилда мўлжалланган устувор режалари тўғрисидаги”ги ҳисоботи ҳисоботилари тингланди.