Ижтимоий соҳа депутатлар назоратида...
Жорий йилнинг 2 июль куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Коруупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгаши аъзолари шунингдек, вилоят Кенгаши қошидаги экспертлар билан биргаликда вилоятнинг Ғаллаорол ва Зарбдор туманларида таълим, тиббиёт муассасаларида коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш
борасида қилинаётган ишлар ҳолатини ўрганилди.
Ўрганиш давомида ишчи гуруҳ аъзоларига туман Кенгаши депутатлари ва кенг жамотчилик вакиллари яқиндан ёрдам беришди. Ушбу ўрганшнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-71-сонли Фармонининг ҳудудлардаги ижроси, айниқса хозирга кунда “энг коррупцион соҳалар” бўлиб
қолаётган таълим, тиббиёт, қурилиш соҳаларини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ва ушбу ҳолатларга барҳам бериш бўлди. Ўрганиш сўнгида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари якуни тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар Халқ депутаталри вилоят Кенгашининг доимий комиссия мажлисларида батафсил муҳокама этилишига келишиб олинди.