Yangiliklar

Депутат - аёллар саломатлигига эътиборни кучайтириш бўйича ташаббус кўрсатмоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши депутати Р.Балтаев ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали ҳамкорлигида амалий тадбир ўтказилди.Тадбир доирасида аёллар учун ультратовуш текшируви, гинеколог, терапевт ва бошқа йўналишдаги шифокорлар кўриги ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади — аёллар саломатлигига эътиборни кучайтириш ва кўкрак бези саратонини барвақт аниқлаш орқали унга қарши самарали курашишдан иборат.