Халқ депуталари туман Кенгаши котибияти мудимри Аманов Бахтиёр Норматовичнинг Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиши тўғрисидаги
МУНОСАБАТИ.
Будапешт шаҳрида 20 май куни бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.
Шунингдек, етакчилар ҳузурида қабул қилинган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, жумладан, Экстрадиция тўғрисидаги шартнома, Иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, табиий офатларни бошқариш, илм-фан ва инновациялар, тинч атом соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро келишувлар алмашилди. Ушбу ташриф давомида келишилган икки Давлат ўртасидаги ҳамкорлик мамлакатларимизнинг ўзаро муносабатини яқиндан яхшилашга ҳизмат қилади. Европа мамлакатлари билан бундай муносабатларнинг ўрнатилиши мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга халқимиз турмуш шароитини яхшилашга ҳизмат қилади.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш ва музокаралар чоғида бошқа давлатларининг Ўзбекистон Республикасига ҳурмати билиниб турди.