Yangiliklar

62-сонли оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди

62-сонли оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган 62-сонли оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида поликлиникада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, яратилган шарт-шароитлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар кўздан кечирилди. Шунингдек, муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари фаолиятини доимий ўрганиб бориш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар давом эттирилади.

Slide 1 of 4