Маҳаллада хотин-қизлар фаолияти ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович томонидан сайлов округида жойлашган Зарбдор маҳалласида бўлиб, хотин-қизлар фаолининг фаолияти билан танишилди.
Ташриф давомида маҳаллада хотин-қизлар билан олиб борилаётган ишлар, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, мавжуд масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Хусусан, оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, эрта турмуш ҳолатларини бартараф этиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ижтимоий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бу каби ўрганишлар орқали маҳаллада хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.