35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Zomin tuman Kengashi deputati L.Mustafakulova hamda tuman hokimining o‘rinbosari N.Omonova tomonidan hududda "Bolalarni zo‘ravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish to‘g‘risida"gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni (O‘RQ–996) ijrosi yuzasidan targ‘ibot va tushuntirish uchrashuvi o‘tkazildi.
янв.21
"Jamoatchilik nazorati to‘g‘risida"gi O‘zbekiston Respublikasining Qonuni (O‘RQ-474)
янв.21
QONUNLAR TAQSIMOTI
янв.21
Tashqi reklama bozorini tartibga solish — shahar qiyofasi va tadbirkorlik muhitining muhim omili
янв.21
O‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalari bo‘yicha huquqlarni e’tirof etish tartibi belgilandi
янв.21
Kengash so‘rovi deputatlik nazoratining samarali mexanizmi
янв.21
“Tashabbusli budjet” tizimida yangi imkoniyatlar joriy etiladi
янв.21
Kengash kotibiyati samarali mahalliy boshqaruvning muhim bo‘g‘ini
янв.21
lohida ta’lim ehtiyojlari bo‘lgan bolalarni qo‘llab-quvvatlash ustuvor vazifa
янв.21
Davlat mablag‘laridan maqsadli va samarali foydalanish muhim ustuvor vazifa
ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 18-Қораполвон сайлов округи депутати Қодиров Икромжон Жўраевич ўз сайлов округида жойлашган Қораполвон маҳалласида бўлди.
Ўрганиш давомида маҳалла хотин-қизлар фаолининг аҳоли, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва муаммоли оилалардаги хотин-қизлар билан олиб бораётган ишлари таҳлил қилинди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Депутат томонидан аниқланган масалаларни бартараф этиш, хотин-қизлар билан манзилли ишлаш самарадорлигини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш ишларини янада кучайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1