Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Сайлов округида фуқаролар қабули ўтказилди

Сайлов округида фуқаролар қабули ўтказилди

Қабул жараёнида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Мирзаев Аҳаджон ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Абдуллаев Хуснимухаммад Нурмухаммедович иштирок этиб, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар атрофлича ўрганилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан ижтимоий, коммунал, оилавий ва инфратузилмага оид масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда айрим масалалар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

✅ Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини тинглаш ва муаммоларни жойида ҳал этиш бундай қабулларнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Slide 1 of 1