Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat G.Xudoyarova maxsus maktab-internat faoliyati bilan tanishdi
янв.21
Deputat so‘rovi ijobiy hal etildi
янв.21
Deputat tashabbusi bilan joylarda ijtimoiy muammolar o‘rganilmoqda
янв.21
Deputat Jasur Uskanov 5-son DMTTda Prezident Farmoni ijrosini nazorat qildi
янв.21
Taraqqiyot okrugida tibbiyot va ta’lim sifati o‘rganildi
янв.21
Xalq deputatlari Zarbdor tuman Kengashi deputati saylovchilar bilan uchrashuv o‘tkazdi
янв.21
Xalq deputatlari Zarbdor tuman Kengashining navbatdagi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Xalq deputatlari Zarbdor tuman Kengashining huzuridagi doimiy komissiyalarning qo‘shma yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
RASMIY XABARNOMA
янв.21
Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik holati o‘rganildi
Тойлоқ туманида Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти кенг тарғиб этилди

уманнинг Нурли йўл маҳалласида Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномалари кенг тарғиб этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда аҳолига 2025 йил якунлари бўйича мамлакатимизда эришилган муҳим ютуқлар, амалга оширилган туб ислоҳотлар ҳамда 2026 йилда олдимизда турган устувор вазифалар ва долзарб йўналишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган мақсад ва вазифаларнинг аҳамияти, уларни жойларда самарали ижро этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда ЎЗЛИДЕП вилоят Кенгаши депутати Мўтабар Йўлдошева иштирок этиб, маъруза қилди. У ўз чиқишида Мурожаатномада белгиланган вазифалар, жумладан, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, тадбиркорлик ва бандликни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Шунингдек, маъруза давомида ЎЗЛИДЕП томонидан амалга оширилаётган “Аёл – юксак маънавият соҳибаси!” лойиҳасининг аҳамиятига алоҳида тўхталди. Лойиҳа доирасида хотин-қизларни турли бузғунчи ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ишлаш ёки бошқа мақсадларда чет элга чиқиб кетаётган хотин-қизларни тиббий ва ижтимоий кўриклардан ўтказиш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига кенг эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш ва уларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишда аёлларнинг ўрни ва ролини янада ошириш муҳим экани қайд этилди. Бу эса жамият барқарорлиги ва тараққиётига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Slide 1 of 2