АҲОЛИНИНГ БЕПУЛ ДОРИ-ДАРМОН БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон сайлов округида жойлашган Ҳадикент оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, аҳолининг бепул дори-дармон билан таъминланиш ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида бепул бериладиган дори воситаларининг аҳолига етказиб берилиши, улардан фойдаланиш имконияти ҳамда фуқароларнинг бу борадаги эҳтиёжларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, депутат аҳоли билан мулоқот қилиб, тиббий хизматлар ва дори-дармон таъминоти юзасидан фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатларини тинглади.