Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
ДЕПУТАТЛАР ХАЛҚ ОРАСИДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев ҳамда туман котибият мудир Раҳима Атоева ҳамкорлигида мактабгача ва мактаб таълим бўлими ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

      Учрашув давомида давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан тушунчалар берилди. 

Ҳар бир халқ билимли бўлса ҳеч қачон тараққиётдан ортда қолмайди. Шу боис таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти кенгайтирилди, ўқитувчилар алоҳида конституциявий мақомга эга бўлди. Ижтимоий давлатга хос ёндашувлар негизида таълим соҳасига оид кўплаб модда ва нормаларда ҳам ўз ифодасини топди. Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга оширилди. 

       Жумладан, фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш ҳуқуқи қатъий белгилаб қўйилди. Биргина мисол, 2017 йилгача олийгоҳларда ўқиш учун давлат грантлари сони фақат қисқариб келган бўлса, охирги олти йилда бу борадаги аҳвол бутунлай ўзгарди. Грантлар сони 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди. Магистратура учун эса 5 баравар кўпайди.

    Буларнинг ҳаммаси Янги Ўзбекистон эртаси учун иқтидорли ёшлар сафини оширишга қаратилган олаишумул ўзгаришлардир. 

Slide 1 of 1