Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши котибияти мудири Р.Атоева кўприк қурилиши ва ўз муддатида тугатилишини назоратга олди.

Халқимизда азалдан йўл ва кўприк қуришнинг савоби беҳисоблиги таъкидлаб келинади. Ўтабек мфй ҳудудидан кесиб ўтувчи 4р-68 автомобил йулининг 17-км кисмида жойлашган кўприк айни дамда "Бухоро Нур Ҳаёт" МЧЖ томонидан таъмирланмоқда. Таъмирлаш жараёнига 6 та ишчи ва 2 техника жалб этилган бўлиб, яқин бир ой ичида кўприк янгича кўриниш касб этишини билдирди-МЧЖ раҳбари А. Абдуллаев. Йўлларимиз ва кўприкларимизга сўнгги йилларда эътиборнинг ортгани, давлатимизда инсон қадри улуғланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Халқимизни рози қилиш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ислоҳотлардан яна бир мисол аслида.

Slide 1 of 1