Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
Сенатор Баҳодир ТОЖИЕВ:   ,, ДЕҲҚОНЧИЛИКНИ КЎРИБ ЧАРЧОҚЛАРИМ ЧИҚДИ."

Бугун 28.05.2024 йил куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатор Б.Тожиев иштирокида фуқаро Г.Насритдиновани Олий Мажлис Сенатига қилган мурожаати юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Сенатор Баҳодир ТОЖИЕВ:   ,, ДЕҲҚОНЧИЛИКНИ КЎРИБ ЧАРЧОҚЛАРИМ ЧИҚДИ."

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев туманимизга ташрифи чоғида  Қорасоқол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган  ,, Қодир хожи Рустамов" МЧЖга қарашли экспортбоп қовун етиштирилаётган пайкалда бўлди. 

     --Деҳқон фарзандиман, деҳқончилик билан шуғулланиб улғайдик,--дейди сенатор.--Мана шу қовун пайкалига келиб, чарчоқларим чиқиб кетди. Кўриниб турибди, катта меҳнат қилинган, баракасини берсин. 

     Сенатор Баҳодиржон Тожиев пайкалда Қодир хожи Рустамов билан деҳқончилик борасида обдон суҳбатлашди. Меҳмон мезбонга шу ёшдаги ғайрати, қилаётган меҳнати учун раҳмат айтди. 

     Сенаторга туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов ҳамроҳлик қилдилар.

Slide 1 of 7