ТЕЗ ЁРДАМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович томонидан Қораполвон ҳудудидаги тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизматларининг сифати, чақирувларга ўз вақтида етиб бориш ҳолати, тиббий жиҳозлар ва автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ҳамда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, муассаса томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар таҳлил қилиниб, фаолият жараёнида учраётган мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама этилди. Хусусан, моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда бинони таъмирлаш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди.
Ўрганиш якунида аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди. Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.