“Дархон” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси, хотин-қизлар бўйича масъул ходим, ижтимоий ходим, ёшлар етакчиси ва маҳаллага бириктирилган банк ходими билан маҳаллада амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди ҳамда мутахассислар томонидан амалга оширилган ва амалга оширилаётган ишлар ўрганиб чиқилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини реестрга киритиш ва хатловдан ўтказишда белгиланган тартиб қоидалар асосида олиб борилишига келишилиб олинди. Шу билан бирга маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилган фуқаролар қабул қилинди. Уларнинг мурожаатлари ўрганилиб мутахассислар иштирокида хал қилинди.