Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 5 декабрдаги Қарорига асосан, жорий йилнинг 23-24 декабр кунлари халқ депутатлари Сурхондарё вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари учун ўқув-семинар ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур қарорга кўра, бугун семинарда халқ депутатлари Бандихон, Денов, Олтинсой, Қумқўрғон, Шўрчи, Сариосиё ҳамда Узун туман Кенгашлари депутатлари, котибият мудирлари ва ходимлари иштирок этмоқда.