Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Янги йил — эзгулик ва саховат байрами! Янги йил байрами муносабати билан Ғовозон маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбири ташкил этилди. 🤝 Мазкур тадбир халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ашуров Алишер Иброхимович ташаббуси билан амалга оширилиб, боқувчисини йўқотган ва ёрдамга муҳтож 35 нафар оилага 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ёрдам пакетлари топширилди. 📦 Ёрдамлар белгиланган тартиб ва шаффофлик асосида тарқатилди. ✨ Бу каби хайрия тадбирлари аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда байрам муносабати билан юртдошларимизга моддий ва маънавий кўмак кўрсатишга хизмат қилади. 👉 Келгусида ҳам эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ишлар давом эттирилади.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
“Kuchli Kengash – hisobdor va tashabbuskor hokim” tamoyili amalda
янв.21
ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЭНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИ — ТАЪЛИМ ВА МАСЪУЛИЯТ
янв.21
2025-йил 29 декабр куни соат 14:00 да Янгиқўрғон туман хокимлиги биносининг 3 қават кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг ўн тўккизинчи сессияси ўтказилади. Сессия кун тартибида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан бир қатор масалалар тингланиб, муҳим қарорлар қабул қилинади.
янв.21
#Муносабат
янв.21
Ҳалқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг "Ижтимоий соха,ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича" доимий комиссия раиси, туман кенгаши депутати Равшан Мамажонов тумандаги 11-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёқубжонов Жахонгир Зокиржонович томонидан Қизилёзи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 36-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Deputat saylovchilarga hisobot berdi!
янв.21
Ҳалқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг "Ижтимоий соха,ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича" доимий комиссия раиси, туман кенгаши депутати Равшан Мамажонов тумандаги "Болалар мусиқа ва саньат мактаби" фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида мактаб фаолияти, куз-қиш мавсуми иссилик тизими ҳолати ва мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилди.
Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати Л.Хожаниязованинг 2025-йил дастлабки уч ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ўз сайловчиларига ахбороти тингланди.

 Бугун "Саркоп" ОФЙ ҳудудидаги 48-мактаб биносида Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати Л.Хожаниязованинг 2025-йил дастлабки уч ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ўз сайловчиларига ахбороти тингланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-12-сон, “Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сони Фармони, Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-6-V-сон, "Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорлари мазмун-моҳияти хусусида батафсил фикр билдирилди. 

 Йиғилишда депутат Л. Хожаниязова 2025-йил дастлабки 3 ойида аҳолидан 22 та мурожаат тушгани, улар бўйича, 8таси жойида ҳал этилгани, 8таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш, 6 та депутатлик сўровларини Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколати доирасида асослантирилган тушунтиришлар бериш талаби билан чиқарилиб тегишли жавоблар олинди. 

Slide 1 of 5