Ҳалқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг "Ижтимоий соха,ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича" доимий комиссия раиси, туман кенгаши депутати Равшан Мамажонов тумандаги "Болалар мусиқа ва саньат мактаби" фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида мактаб фаолияти, куз-қиш мавсуми иссилик тизими ҳолати ва мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилди. Муаммолар ечими бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.