Ҳалқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг "Ижтимоий соха,ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича" доимий комиссия раиси, туман кенгаши депутати Равшан Мамажонов тумандаги 11-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида аввало мактаб фаолияти, иссиқлик тизими ҳолати ва таълим сифатига таъсир қиладиган муаммолар билан танишди. Муаммолар ечими бўйича тегишли тушунча ва таклифлар берилди.