Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Янги йил — эзгулик ва саховат байрами! Янги йил байрами муносабати билан Ғовозон маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбири ташкил этилди. 🤝 Мазкур тадбир халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ашуров Алишер Иброхимович ташаббуси билан амалга оширилиб, боқувчисини йўқотган ва ёрдамга муҳтож 35 нафар оилага 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ёрдам пакетлари топширилди. 📦 Ёрдамлар белгиланган тартиб ва шаффофлик асосида тарқатилди. ✨ Бу каби хайрия тадбирлари аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда байрам муносабати билан юртдошларимизга моддий ва маънавий кўмак кўрсатишга хизмат қилади. 👉 Келгусида ҳам эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ишлар давом эттирилади.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
“Kuchli Kengash – hisobdor va tashabbuskor hokim” tamoyili amalda
янв.21
ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЭНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИ — ТАЪЛИМ ВА МАСЪУЛИЯТ
янв.21
2025-йил 29 декабр куни соат 14:00 да Янгиқўрғон туман хокимлиги биносининг 3 қават кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг ўн тўккизинчи сессияси ўтказилади. Сессия кун тартибида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан бир қатор масалалар тингланиб, муҳим қарорлар қабул қилинади.
янв.21
#Муносабат
янв.21
Ҳалқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг "Ижтимоий соха,ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича" доимий комиссия раиси, туман кенгаши депутати Равшан Мамажонов тумандаги 11-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёқубжонов Жахонгир Зокиржонович томонидан Қизилёзи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 36-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Deputat saylovchilarga hisobot berdi!
янв.21
Ҳалқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг "Ижтимоий соха,ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича" доимий комиссия раиси, туман кенгаши депутати Равшан Мамажонов тумандаги "Болалар мусиқа ва саньат мактаби" фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида мактаб фаолияти, куз-қиш мавсуми иссилик тизими ҳолати ва мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилди.
Халқ депутатлари Деҳқонобод тумани кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ 7-сессияси бўлиб ўтди

 Халқ депутатлари Деҳқонобод тумани кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ 7-сессияси бўлиб ўтди 

  Сессия кун тартиби доирасида қуйидаги масалалар кўриб
чиқилди; 

  1. 2024-йил давомида туманда
қурилиш соҳасида амалга оширилган ишлари, ички йўлларни таъмирлашнинг аҳволи ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида амалга оширилган ишлар ҳамда 2025-йилда “Атроф-муҳитни асраш ва “Яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарининг ҳисоботини эшитиш тўғрисида;
 

  Ҳисобот берувчи: 

О.Бойтўраев - туман ҳокимининг ўринбосари 

  2. Деҳқонобод туман экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғининг 2024-йил давомида қилинган ҳамда 2025-йилда режалаштирилган ишлари тўғрисида ҳисоботи эшитиш тўғрисида; 

  Ҳисобот берувчи: 

Ў.Жўллиев - Деҳқонобод туман экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи 

  

3. Деҳқонобод туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг 2024-йил давомида қилинган ҳамда 2025-йилда режалаштирилган ишлари тўғрисида ҳисоботи эшитиш тўғрисида; 

  Ҳисобот берувчи: 

Э.Усмонов - Деҳқонобод туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи  

  4. Деҳқонобод тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг 2024-йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда Деҳқонобод тумани бўйича 2025-йил давомида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида; 

  Ҳисобот берувчи: 

Т.Рахмонов - Деҳқонобод тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси бошлиғи 

  

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Деҳқонобод туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг 2025-йил 24-февралдаги “Ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан” XQ 01-10/54-сонли ёзма ахборотномасининг муҳокамаси тўғрисида; 

  Ахборот берувчи: 

К.Холиқов - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Деҳқонобод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири 

  6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан 2025-йил 24-февралдаги “Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгашлари котибиятлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги KQ-101-V-сонли ҳамда 2025-йил 26-февралдаги “Халқ депутатлари вилоят, тумап ва шаҳар Кенгашлари ҳузурида Ёшлар маслаҳат гуруҳини ташкил қилиш тўғрисида”ги KQ-102-V-сонли қарорлари тўғрисида; 

  7. Бошқа масалалар. 

Slide 1 of 6