Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Зарбдор маҳалласида фуқаро мурожаати ўрганилди
янв.21
Кўчама-кўча ўрганишлар — аҳоли ташвишларига ечим излаб
янв.21
33-сонли мактабнинг иситиш тизимидаги муаммо — депутат эътиборида
янв.21
Таълимга эътибор — амалий кўмакда намоён
янв.21
Мактабгача таълим ташкилотининг кадастр муаммоси — депутат эътиборида
янв.21
10-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қишга тайёргарлик ва мавжуд муаммолар ўрганилди
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ВАТАНГА САДОҚАТИ — ЮРТ КЕЛАЖАГИГА ИШОНЧ
янв.21
ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ
янв.21
Фуқаро мурожаати ўрганилиб, оилавий ярашувга эришилди
янв.21
Зарбдор маҳалласида 209-сонли Фармон ижроси ўрганилди
ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

 ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ
Бугун Янгиқўрғон туманида умумтаълим мактабларининг 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари ўртасида асосий фан олимпиадасининг II — туман босқичига старт берилди.
🏛 Туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Нажмиддинов ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович 9-умумтаълим мактабида бўлиб, олимпиаданинг очилиш жараёнида иштирок этди.
📚 27 октябрга қадар давом этадиган олимпиадада мактаб босқичида ғолибликни қўлга киритган жами 3 137 нафар ўқувчи 13 та фан йўналиши бўйича ўз билим ва салоҳиятини синовдан ўтказади.
Жумладан, география, тарих, кимё, физика, биология, математика, информатика, рус тили, инглиз тили, немис тили, ўзбек тили, она тили ва адабиёт ҳамда ҳуқуқ фанлари бўйича беллашувлар ташкил этилмоқда.
🤝 Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли таълим олиши ва қобилиятини намоён этиши учун муносиб шароит яратиш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Фан олимпиадалари эса ўқувчиларнинг изланишга интилишини кучайтириб, келгуси ютуқлари учун мустаҳкам замин яратади.
🥇 Олимпиада якунида ғолиб бўлган ўқувчилар III — вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
✨ Барча иштирокчиларга омад, мустаҳкам ишонч ва юксак натижалар тилаймиз!

Slide 1 of 6