Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
13-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Бешбулоқ маҳалласида моддий ёрдам масаласидаги мурожаат ўрганилди
янв.21
Мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
янв.21
48-сонли мактабда бола ҳуқуқларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди
янв.21
32-сонли мактабда ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди
янв.21
Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
янв.21
24 талик тавсия ижроси доирасида мактабда китоблар кўргазмаси ташкил этилди
янв.21
#Депутат назорати
янв.21
Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ўрганилди
янв.21
#Депутат фаолияти
#Депутат назорати

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: сув таъминоти тизимидаги ҳолат ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида туман сув таъминоти бўлимида бўлиб, амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Мазкур ўрганиш депутатлик фаолиятига оид 24 та тавсиянинг электр, газ, сув ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга қаратилган 15-йўналишига мувофиқ амалга оширилди.
Ўрганиш давомида аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, мавсумда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш ҳамда сув таъминоти тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мавжуд сув тармоқлари, насос ускуналари ва бошқа инфратузилма объектларининг техник ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, эҳтимолий носозликларни тезкор бартараф этиш, зарур эҳтиёт қисмлар ва техник воситалар захирасини шакллантириш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Депутат аҳолини сифатли ичимлик суви билан барқарор таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун тайёргарлик ишларини пухта ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Slide 1 of 8